1

Эндиликда барча мурожаатларга давлат тилида жавоб берилади

ЖАМИЯТ 09.07.2021, 18:50
Теглар: Давлат тили
Эндиликда барча мурожаатларга давлат тилида жавоб берилади

2021 йил 9 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан давлат тилига оид қонун ҳужжатларига амал қилиш ҳолатига бағишланган видеоконференсалоқа шаклида учрашув-семинар ўтказилди. Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" нашри хабар бермоқда. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи давлат ташкилотлари ва корхоналари томонидан юборилган хат қайси тилда бўлишидан қатъи назар, жавоб хати давлат тилида берилиши шартлиги, бундан, чет давлатлар элчихоналари, хорижий ташкилотлар ваколатхоналари мустасно эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 4 февралдаги 52-сон қарори, унда белгиланган вазифалар, юзага келаётган муаммолар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим қилинди.

Бундан ташқари, «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Транспорт вазирлиги тизими, транспорт соҳаси ташкилотлари ҳамда Сирдарё вилоятида амалга оширилиши ҳолати қуйидаги йўналишларда ўрганилганлиги, мазкур Қонуни ижроси жараёнида йўл қўйилган хато ва камчилик ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди:

  • ходимларнинг Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида малака ошириши;
  • 2019 йилдан ўрганиш давригача қабул қилинган буйруқ, фармойишлар, ҳужжатлар алмашинуви (чиқиш ҳужжатлари);
  • иш юритишнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ташкил қилиниши (муҳрлар, пешлавҳалар, бланкларнинг тайёрланиши);
  • ташкилотда давлат тилига оид қонун ҳужжатларига амал қилиниши бўйича масъул тайинланганлиги;
  • давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари моҳиятини тарғиб қилиш.

Учрашув-семинар иштирокчилари давлат тилида иш юритиш, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич ўтиш, масъул лавозимларга ходим қабул қилишда унинг давлат тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатга эга бўлиши каби турли йўналишларда ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Шарҳлар

Товар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши шартлиги белгиланмоқда

12.10.2021, 12:05

 Депутатлар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқмоқдалар. Бу ҳақда Олий мажлис...
Самарқандда давлат тилида иш юритиш тизими ривожланмоқда

26.02.2021, 23:26

Самарқанд вилояти Жомбой туман ҳокимлигида давлат тилида иш юритиш тизимини янада мустаҳкамлаш мавзуси муҳокама этилди. Бу ҳақда Давлат тилини ривожлантириш департаменти хабар берди.Хабарда айтилишича, корхона,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1