Спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев “СПОРТ” телеканалидан кетди

СПОРТ 22.03.2016, 23:13
Спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев “СПОРТ” телеканалидан кетди

ЎзМТРКнинг таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев энди фаолиятини “UzReport TV” телеканалида давом эттиради. Бу ҳақда телеканал расмий сайти маълум қилмоқда. 

Маълумот учун, Даврон Файзиев 1983 йилда таваллуд топган. У Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 2001 йилдан буён ЎзМТРКнинг “Ёшлар” ва “Спорт” телеканалларида спорт шарҳловчиси ва бошловчи сифатида фаолият олиб борган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+6.97° tumanli
Валюта курси
11230.39
USD 7.78
11700.94
EUR 113.6
186.04
RUB 0.65
1