1

Жиззахда ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси ахборот тизими тажриба-синов тариқасида ишга туширилди

ЖАМИЯТ 12.07.2021, 09:55
Жиззахда ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси ахборот тизими  тажриба-синов тариқасида ишга туширилди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Алишер Сафаров иштирокида “Ветеринария соҳасида сўнги беш йилда амалга оширилган ислоҳотлар самарадорлиги” мавзусида брифинг бўлиб ўтди. 

Қайд этилишича, соҳани ривожлантириш юзасидан сўнги беш йил ичида 2 та Президент фармон 6 та Президент қарор (ПФ-5067, ПФ-5696, ПҚ-3026, ПҚ-3703, ПҚ-4254, ПҚ-4512, ПҚ-4576, ПҚ-5017), 4 та Президент мажлис баёни ва Ҳукуматнинг 30 га яқин қарорлари қабул қилинди. Соҳага оид 100 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Сўнгги беш йил мобайнида Бутун Жаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги мустаҳкамланиб борилмоқда.

Ветеринария ва чорвачилик соҳаси бўйича ҳар бир жараёнларни такомиллаштиришда энг аввало рақамлаштириш, инсон омилини максимал даражада қисқартириш ва шаффоф шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан:

- ветеринария соҳасига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича Қўмитанинг “ВИС” ахборот платформасини яратиш бўйича мақсадли режа қабул қилинди;

- Ушбу платформада 20 га яқин ахборот тизимларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш устувор вазифа сифатида белгиланди;

- Бугунги кунда ахборот тизимларининг 9 таси амалиётга жорий қилинди.

Ветеринария хизматларини кўрсатилишини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги “Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 328-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Шунингдек, VIS-LICENSE – давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон ҳужжат алмашишни таъминловчи ветеринария фаолиятини лицензилаш ахборот тизими ишлаб чиқилди. Ва бу ахборот тизимида ветеринария хизмати кўрсатувчилар реестри шакллантирилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда Сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш, фермер хўжаликлари ва уй шароитида сўйишни камайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Республикада аҳолини сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтириш мақсадида 2019 йил 8 майдаги “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукуматнинг 386-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидалари;

Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича ветеринария-санитария норма ва қоидалари;

республика ҳудудларида ҳайвонларни сўйиш ва терига бирламчи ишлов бериш бўйича ташкил этиладиган автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари ташкил этиш параметрлари тасдиқланиб, бугунги кунгача бундай ихтисослашган сўйиш корхоналари сони 100 дан ошишига эришилди.

Тижорат мақсадларида ҳайвонларни уй шароитларида сўйиш таъқиқланиб, фақатгина ихтисослашган сўйиш корхоналарида сўйиш белгиланди.

Шунингдек, VIS-BILLUR – Ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси ахборот тизими яратилиб, айни пайтда Жиззах вилоятида тажриба-синов тариқасида ишга туширилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1