Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Самир Насрининг Lamborghini автомобили Буюк Британия полицияси томонидан мусодара қилинди.
Бунга асосий сабаб сифатида франциялик футболчининг ўз автомашинасини Буюк Британияда рўйхатдан ўтказмагани кўрсатилмоқда.
Самир Насри ушбу автомобилни 330 минг фунт стерлингна харид қилган. Эндиликла у ўз автомобилини рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳал қилиши керак.