29 мартдан 12 майга қадар пойтахтнинг баъзи ҳудудларида совуқ сув вақтинчалик ўчирилади ёки босим камаяди. Бу ҳақда “Сувсоз” Давлат унитар корхонаси сайти хабар бермоқда.
“Сувсоз” ДУК Тошкентдаги совуқ сув қувурлари тармоғида таъмирлаш-профилактик ишлари ўтказилиши сабабли шаҳарнинг баъзи ҳудудларида совуқ сув вақтинчалик ўчирилиши ёки босим камайишини маълум қилади. Таъмирлаш-профилактика ишлари 29 мартдан 12 майга қадар давом этади.
Совуқ сув вақтинчалик ўчириладиган ёки босим камаядиган ҳудудлар жадвали билан “Сувсоз” ДУКнинг сайтида танишиш мумкин.
Сув бўлмаган жойларга автосувташувчилар юборилади.





