Бугун нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро Физика Олимпиадаси (IPhO)нинг очилиш маросими ўтказилмоқда.Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.
Жорий йилдаги халқаро олимпиада ташкилотчиси Литва давлати бўлиб, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Терма жамоа таркиби билан танишинг:
1. Раил Хашаев — Тошкент ш. 71-мактаб, 11-синф ўқувчиси;
2. Мадина Хасанжонова — Тошкент ш. С.Сирожиддинов номидаги академик лицей 1-босқич ўқувчиси;
3. Махбуба Шайхназарова — Тошкент ш. С.Сирожиддинов номидаги академик лицей 2-босқич ўқувчиси
4. Умиджон Мухаммедов — Навоий вилояти, НДПИ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси
5. Руслан Алиқулов — Қашқадарё вилояти 68-ИМИ 10-синф ўқувчиси
Жамоа раҳбари:
Дониёр Бабажанов , Тошкент шаҳри Президент мактаби физика фани ўқитувчиси.
Олимпиаданинг очилиш маросимини ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин. Унинг натижалари 24 июль куни эълон қилинади.
Терма жамоамизга улкан зафарлар тилаб қоламиз!