АсосийSport

“Барселона” ва Голландия футболи афсонаси Йохан Кройф вафот этди

Бугун афсонавий футболчи ва мураббий, Голландия терма жамоаси ҳамда “Барселона” ва “Аякс”даги ўйинлари билан мухлислар ёдида қолган Йохан Кройф оламдан ўтди. 

У бир неча йиллардан буён ўпка саратони касали билан курашиб келаётганди. Йохан Кройфф 68 ёшда вафот этди. 

Йохан Кройфф футболчи сифатида 9 карра Голландия чемпиони, 3 карра ЕЧЛ соҳиби, Испания чемпиони ва Голландия терма жамоаси сафида ЖЧ–1974 турнирида кумуш медалига сазовор бўлган. 

Мураббий сифатида Кройфф “Аякс”ни кубоклар Кубоги ва икки карра Голландия Кубоги соҳибига айлантирган. Шунингдек, у “Барселона” клубини тўрт карра Испания чемпиони ва ЕЧЛ соҳибига айлантирган.

    Бошқа янгиликлар