АсосийJamiyat

Коронавирус: Ўзбекистонда пандемия бошлангандан буён кунлик рекорд ўрнатилди

'Коронавирус: Ўзбекистонда пандемия бошлангандан буён кунлик рекорд ўрнатилди'ning rasmi

Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 843 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 556 нафарга етди, 8 нафар бемор вафот этди ва бу билан антирекорд ўрнатилди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати. 

2021 йил 27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126627 (+843) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-21 нафари Андижон вилоятида,

-21 нафари Бухоро вилоятида,

-89 нафари Жиззах вилоятида,

-24 нафари Қашқадарё вилоятида,

-18 нафари Навоий вилоятида,

-31 нафари Наманган вилоятида,

-85 нафари Самарқанд вилоятида,

-27 нафари Сирдарё вилоятида,

-95 нафари Сурхондарё вилоятида,

-75 нафари Фарғона вилоятида,

-56 нафари Хоразм вилоятида,

-98 нафари Тошкент вилоятида,

-123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 556 нафар кишида пневмония аниқланди.

Касалликдан соғайганлар жами 121145 (+825) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 853 нафарни ташкил қилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар