“Фарзандимнинг ўқув-контракт тўловига ойлик маошимни йўналтирсам, солиқ имтиёзи қўлланиладими?”
М.Мусаева, Китоб тумани
Саволга Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Эркин ГАДОЕВ жавоб беради:
- Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди ҳамда “Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бандига асосан, 2010 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олишга — ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиши учун йўналтириладиган маблағларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмаслиги белгиланган.