1

«Ижобий олам» – Янги Ўзбекистоннинг навқирон қиёфаси

ЖАМИЯТ 05.08.2021, 18:00
Теглар: ЎЭОАВМА, ИЖОБИЙ ОЛАМ
«Ижобий олам» – Янги Ўзбекистоннинг навқирон қиёфаси

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Янги Ўзбекистон. Янги ингоҳ» медиа дастури доирасида ўнлаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.  

Медиа-дастурдан ўрин олган йирик лойиҳалардан бири «Ижобий олам» медиа-лойиҳасидир. 

Мазкур лойиҳада ижтимоий тармоқлар, оммабоп мессенжерларда яратиладиган каналлар орқали Янги Ўзбекистон шароитида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, юртимиз тарихи, маданияти, табиати, миллий қадриятлари, бугунги куннинг ёрқин манзаралари ҳақидаги хабарлар, маълумотлар, фотосуратлар ҳамда видеолавҳалар бериб бориш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси масъул ходимлари ва бир гуруҳ ёш ижодкорлар билан ўтказилган навбатдаги суҳбатда ҳам ана шу лойиҳанинг мазмун-моҳияти, уни амалга ошириш механизми ҳақида сўз борди.

Бугун ижтимоий тармоқлар ёшларимизнинг асосий ахборот манбаига айланган, – дейди ЎзEОАВМА бош директори ўринбосари Рустам Жабборов. – Шу боис ушбу лойиҳага асосан ёшларни жалб қилаяпмиз. Улар ўзлари ташкил этган каналлар орқали турли соҳаларга оид ижобий янгиликлар, суратлар ва лавҳаларни эълон қилиб борадилар. Катта аудитория тўплаган ёшларимиз Ассоциация томонидан рағбатлантириб борилади.

Лойиҳа доирасида ёшлар томонидан иқтисодиёт, жамият, маданият, спорт, кино, тарих, адабиёт каби мавзуларга йўналтирилган ўндан ортиқ каналлар ишга туширилди.

Шарҳлар

Тожик киночилари Ўзбекистонга ташриф буюришди (фото)

10.09.2021, 18:37

Бугун, 10 сентябр куни тожикистонлик бир гуруҳ киноижодкорлар ва олимлар юртимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда oav.uz мухбири хабар берди.Меҳмонларни Тошкент вилоятидаги “Ойбек” чегара-постида Ўзбекистон халқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1