Фарғоналик фуқаро 45 ёшида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлди. Даракчининг махсус мухибири Ахрор Зиё бу ҳақда хабар бермоқда.
Константин Лопотин 1980 йилда онаси ва акаси билан Россиянинг Москва шаҳридан Фарғона вилоятига кўчиб келади. Константин шу вақтда 3 ёш эди. Моддий етишмовчилик сабаб болаларга туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома олинмаган.
Мактаб ёшига етган Лопотиннинг онаси имкон топиб Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабга олиб боради. 11 йил давомида мана шу мактабда билим олган Константин йиллар давомида ўзининг расмий ҳужжатлари бўлишини, мамлакат фуқароси дейишларини истаган.
1997 йилдан шу кунга қадар Константин бир нечта мутасаддилар, ҳуқуқшунослар, ҳокимлик вакилларидан туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома олишда кўмак сўрайди. Афсуски, улардан қониқарли жавоб олмаган. Аниқ бир фуқаролиги бўлмаган Константин Лопотин шу кунгача Олий таълим муассасаларида таҳсил олишни орзу қилади ҳалос, давлат ишида ҳам ишламоқчи бўлади, аммо ҳар бир иш жойидан маълум ҳужжатлар сўраларди.
Шу сабабли йиллар давомида у ёлланма ишчи сифатида фаолият олиб борган. Лопотиннинг сўнги сўров манзили Фарғона вилояти адлия бошқармаси бўлади. Ўзини қийнаб келаётган мавжуд муаммони айтади. Бошқарма ходимлари дарҳол судга даъво аризасини киритади.
Аризада Константин Лопотинга туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани берилиши, у 42 йилдан буён Ўзбекистонда истиқомат қилаётганлиги акс этган 45 ёшида расмий ҳужжатларни қўлга олган Константин биринчи навбатда уй сотиб олади. Сўнгра оила қуришни режалаштирётганини ҳам айтади .






