Бугун, 5 август куни соат 14:20 ларда, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1288-километрида ҳайдовчи Н.А. бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи Д.Т. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Lacetti" автомобилида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилди.
Натижада, "Lacetti" автомобилида бўлган 4 нафар йўловчи ЙТҲ ҳамда ёнғин оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






