Қашқадарёда 2021-йил якунига қадар 900 хонадонли 35 та арзонлаштирилган уй-жойлар қурилиши кутилмоқда.
Мазкур уйлар Президентнинг 2021-йил 11-мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан қурилиши белгиланган.
Маълум бўлишича, қиймати 138 миллиард 100 миллион сўм бўлган уй-жойларнинг 60 хонадонлилари Касби, Косон, Нишон ва Муборак туманларида қурилса, 40 хонадонли уйлар Миришкор, Чироқчи, Деҳқонобод, Яккабоғ, Қамаши туманларида қурилади. Қарши ва Китоб туманларида 120 хонадонли, Шаҳрисабз туманида эса 180 хонадонли уй-жойлар қурилади.
Қўшимча қилинишича, 2021-йил якунига қадар аҳоли талабидан келиб чиқиб Шаҳрисабз туманида яна 540 хонадонли 27 та уй қурилиши ҳам режалаштирилган бўлиб, қурилиш ишлари бошланиш арафасида турибди.