Қўшиқчи Женнифер Лопес ва телебошловчи Жеймс Корден актёр Леонардо Ди Каприони Америка телевидениесининг CBS каналидаги Carpool караоке-шоусида “чув туширди”, деб ёзади “Lenta.ru” нашри.
Кўрсатувнинг тўғридан-тўғри трансляцияси пайтида телебошловчи Корден Женнифер Лопеснинг қўлидан мобиль телефонини тортиб олиб, контактлар рўйхатидан Ди Каприонинг исми-шарифини топиб, унга “Бугун учрашиб, бирор ёққа борармиз, балки?” деган SMS хабарни ёзади. Женнифер Лопес “Бундай SMS учун ҳали жавоб беришим керак”, дея таъкидлайди.
Бир неча дақиқадан сўнг Ди Каприодан “Оқшомни назарда тутдингми? Балки клубга борармиз?”, деган жавоб келди. Женнифер Лопес дарров бугун кечқурун болалари билан банд бўлишини билдирди.
Февраль ойида Жеймс Корденнинг “автомобиль караоке-шоуси”да (кўрсатув автомобилда суратга олинади) Элтон Жон қатнашган эди.
31.10.2021, 17:48
Афғонистоннинг Нангаҳор вилоятида мусиқа тинглаётган тўй меҳмонларига қаратага ҳужум уюштирган. Бу ҳақда Vesti хабар берди. Қайд этилишича, ўзини “Толибон” ҳаракати вакили сифатида таништирган номаълум қуролланган жангарилар...10.12.2019, 20:06
Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...11.08.2017, 16:04
"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....11.08.2017, 13:51
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда маданият вазиринингбиринчи ўринбосари сифатидагибиринчи иш куни қандай ўтгани ҳамда эндиликда ижодини давом эттириши...