АсосийJamiyat

Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати яхшиланади

'Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати яхшиланади'ning rasmi

 

“Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

 Қарорга кўра:

➖2021 йил якунигача 2 минг дона замонавий эшитиш мосламаларини харид қилиниб, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқиётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказилади;

➖ харид қилиниши режалаштирилган 260 та кохлеар имплантатларига қўшимча равишда 355 та кохлеар имплантатлари сотиб олинади ва 5 ёшгача болаларга жарроҳлик амалиёти орқали ўрнатилади;

➖ 2021 йилда қўшимча 2 минг нафаргача, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 3 минг нафаргача болага туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётлари ўтказилади;

➖ ҳар йили камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламлари харид қилган ҳолда, уларда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади;

➖ йилига ўртача 1 000 нафар болага туғма ва патологик сон чиқишини жарроҳлик амалиётлари орқали даволаш учун зарур металл конструкциялари сотиб олинади;

➖ ҳар йили камида 140 нафар бемор болада кўкрак қафаси деформациясини даволаш учун 150 та махсус пластиналар харид қилиниб, ўрнатилади;

➖ бемор болаларга туғма оёқ-қўл патологияларини даволаш учун 350 та Илизаров аппаратлари харид қилинади;

➖ ҳар йили камида 100 нафар бемор болага жарроҳлик амалиётлари давомида суяк дефектларини тўғрилаш учун коллопан гранулаларини харид қилинади;

➖ Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари 2021–2023 йилларда 54 та, шундан 2021 йилда 14 та замонавий экзоскелет ускунаси билан таъминланади;

➖ 2021–2025 йилларда 11,6 минг дона, шу жумладан 2021 йилда 1 100 дона электр юритмали кресло-аравачалари харид қилинади;

➖ кўзи ожиз болалар ва катталар 9 минг дона овозли термометр, 10 минг дона овозли тонометр, 20 минг дона йиғма Брайл алифбоси билан таъминланади;

➖ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар оғир ва фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш ҳақида хабар беришнинг инновацион лойиҳаси жорий этилади. Бунда, 2021 йилда 5 мингтагача ва 2022–2023 йилларда 12 мингта махсус функцияга эга соат (“Ақлли соат”) тегишли тоифадаги шахсларга етказиб берилади.

 Қарорга кўра шунингдек, 2022 йил 1 майгача “Ижтимоий хизмат” электрон платформаси ишга туширилади.

    Бошқа янгиликлар