1

Ғайриоддий селфи интернет фойдаланувчиларини даҳшатга солди(Фото)

ДУНЁ 31.03.2016, 10:39
Ғайриоддий селфи интернет фойдаланувчиларини даҳшатга солди(Фото)

Осиёлик жуфтликнинг ғайриоддий селфиси интернетнинг Twitter тармоғи фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларига сабаб бўлди. 

Бир қарашда эр-хотиннинг бирга тушган расмини англатувчи селфи интернет фойдаланувчиларини даҳшатга солди. Гап шундаки, камерага қараб табассум қилаётган аёлнинг бошқача юз ифодали акси кутилмаганда орқадаги ойнада ҳам пайдо бўлди.

Мазкур сурат Twitter ижтимоий тармоғида эълон қилингач, қисқа муддат ичида 17 минг марта бўлишилди.  Кейинроқ яна бир фойдаланувчи уни ўз саҳифасига жойлаштриб, уни “Шайтоний селфи” деб номлади.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бу расмни қизғин муҳокама қилишмоқда. Кимдир бунинг фотошоп эканлигини айтса, яна кимдир орқадаги кўзгу эмас, оддий ойна эканлигини билдириб, у ерда бошқа жуфтлик турган, деган фикрни илгари сурмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1