Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан 2021-йил 26-июл куни ҳамкорликда ўтказилган “Қорадори-2021” тадбирида яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Aхборот хизмати маълум қилди.
Жумладан, шаҳарнинг “Навруз” МФЙда яшовчи Д.Н. ҳовлисида 4 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган экан. Д.Н.дан олинган гиёҳвандлик ўсимлигининг нам ҳолдаги оғирлиги 495,0 гр чиқди.
Оғуфурушга нисбатан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.






