АсосийDunyo

Америка Кобулга қўшимча кучларни ўтказа бошлади

'Америка Кобулга қўшимча кучларни ўтказа бошлади'ning rasmi

Қўшма Штатлар Кобулга қўшимча кучларни ўтказа бошлади. Уларнинг асосий қисми ҳафта охиригача шаҳарга жойлаштирилади. Бу ҳақда Пентагон маълум қилди.

Ҳолат юзасидан Америка президенти Жо Байден АҚШ давлат котиби Блинкен, мудофаа вазири Остин ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Салливан билан Афғонистон масаласи бўйича учрашув ўтказди.

Улар АҚШ фуқароларини бу мамлакатдан иложи борича хавфсизроқ олиб чиқишни муҳокама қилишди. 

Маълумотларга кўра, Толибон ҳаракати Aфғонистоннинг қўшни давлатларига, шунингдек, мамлакат ҳудудида жойлашган хорижий дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар аъзоларига ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини ваъда қилган мурожаат билан чиқди.

    Бошқа янгиликлар