1

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш тартиби қандай?

ЖАМИЯТ 14.08.2021, 17:56
Теглар: кўчмас мулк
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш тартиби қандай?

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш тартиби қандай? Адлия вазирлиги батафсил жавоб берди. Унга кўра:

1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда сўровнома тўлдиради.  

2. Ваколатли oрган (Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги) жойлардаги ўлчовларни амалга оширади.

3. Ариза берувчи томонидан ҳисоб-фактурада кўрсатилган тўлов амалга оширилгач, кадастр паспорти шаклантирилади.

Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

 кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

● кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;

● якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;

 кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

● умумий майдони 100 кв.м. гача – 5 иш кунигача;

● умумий майдони 100 кв.м. дан 1 000 кв.м. гача – 7 иш кунигача;

● умумий майдони 1 000 кв.м. дан 5 000 кв.м. гача – 10 иш кунигача;

● умумий майдони 5 000 кв.м. дан 15 000 кв.м. гача – 15 иш кунигача;

● умумий майдони 15 000 кв.м. дан 50 000 кв.м. гача – 20 иш кунигача;

● умумий майдони 50 000 кв.м. дан ортиқ – 25 иш кунигача;

● ажратилган ер участкалари бўйича – 3 иш кунигача.

 Хизмат нархлари қуйидагича.

 ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Кадастр паспортини расмийлаштириш баъзи ҳолларда бепул амалга оширилади:

👉 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

👉 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

👉 кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

 Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

Шарҳлар

Янги тартиб: Эндиликда келишилган компенсация берилмагунча кўчмас мулк бузиб ташланмайди

18.11.2019, 13:34

Ҳукумат қарори билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.Унга кўра:* ер...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1