1

Владимир Путин медиамагнат Руперт Мердокнинг собиқ рафиқасига кўнгил қўйди

ДУНЁ 01.04.2016, 12:46
Владимир Путин медиамагнат Руперт Мердокнинг собиқ рафиқасига кўнгил қўйди

Ғарб оммавий ахборот воситалари, хусусан US Weekly ҳафталик газетасида Россия президенти Владимир Путиннинг медиамагнат Руперт Мердокнинг собиқ рафиқаси 47 ёшли Венди Мердок билан ишқий муносабатда эканлиги ҳақидаги хабарлар эълон қилинди. Бу ҳақда “Tatler” нашри хабар бермоқда.   

Нашрнинг келтиришича, бу икки инсон орасидаги муносабатлар бир неча йиллардан буён давом этмоқда. Бу маълумот Россия президентига яқин манбага асосланиб берилмоқда. Бундан ташқари, Россия президентининг янги ишқий муносабатлари ҳақидаги миш-мишлар сўнгги пайтда болалаган. 

 

Маълумотларга кўра, Венди Мердок россиялик Даша Жукова ва Роман Абрамович билан дўстона муносабатда. Журналистлар Венди айнан улар орқали Владимир Путин билан танишган бўлиши мумкин, деган тахминни илгари сурмоқда. 

Владимир Путин Венди Мердокнинг назарига тушган биринчи сиёсатчи эмас. Бундан аввал у Буюк Британия бош вазири Тони Блэр билан ишқий муносабатларда бўлган. Айнан уларнинг ўзаро муносабатлари Вендининг турмуш ўртоғи Руперт Мердок билан ажрашишига сабаб бўлгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1