Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Н. жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда “Xabar.uz” маълум қилди.
Унга кўра, мансабдор Қўқон минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.М. билан бирга ушланган.
Айтилишича, икки мансабдор жиноий тил бириктириб, бир тадбиркорга мазкур темир йўл узели балансида бўлган 2,5 гектар ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларда унинг фойдасига қарор чиқартириб бериш эвазига 180 000 доллар талаб қилган.
Талаб қилган пулдан 10 минг долларини олаётган пайтда тегишли органларнинг тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди.
Айни пайтда уларга нисбатан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.