АсосийJamiyat

Ўзбекистонга нега ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси олиб келинди? Хорижга чиқмоқчи бўлганлар нима қилади?

'Ўзбекистонга нега ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси олиб келинди? Хорижга чиқмоқчи бўлганлар нима қилади?'ning rasmi

Ўзбекистонга нега ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси олиб келинди? Хорижга чиқмоқчи бўлганлар нима қилади?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда  Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

"Вакцинациядан мақсад — коронавирус инфекциясидан аҳолини ҳимоя қилиш, касаллик тарқалишини тўхтатиш ва оғир асоратларнинг олдини олиш", — дейди у.

"Вакциналарни Ўзбекистонга олиб келиш жараёни бошланганида қўллаш учун расмий рухсат этилган вакциналарни ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар 2020 йил июль-август ойларида бошланган. Шу даврда расмий рўйхатдан ўтган барча вакциналарни ишлаб чиқарувчилар билан музокара олиб борилган ва шартномалар тузилган. Бугунги кунда чет эл фуқароларига хориж давлатларини талаби ва вакциналарни рўйхатини шакллантириш ҳар бир давлатнинг танловидир. Лекин бу талаблар ҳар бир давлатда кун сайин ўзгариб бормоқда, яъни барча давлатларда вакциналарни самарадорлиги ўрганилмоқда ва уларнинг натижаларига кўра бу рўйхатлар янгиланмоқда. Вакциналарни янги турлари ҳали яна ишлаб чиқарилади, уларни сифат-самарадорлигини баҳолаган ҳолда ҳар бир давлат чет эл фуқаролари учун қўйиладиган талабларида вакциналар рўйхатини кенгайтириб борилади".

Шунингдек Севара Убайдуллаева вакцина олиб хорижга чиқолмаётганлар нима қилишлари кераклиги  ҳақида тушунтириш берди.

"Вакцина олмаган ёки олган вакцинаси шу боришни белгилаган давлат рўйхатида бўлмаса, алтернатив усул бу ПЦР-тест усулидир. Муҳим томони бу талаб ҳам - ҳар бир давлатда бу турлича, баъзи давлатлар 5, 7-10 кун карантинга олади ва 2 марта такрорий ПЦР-тест усулида манфий кўрсаткич чиқса, уларни ўз давлатига киришга рухсат беради" — дейди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Бошқа янгиликлар