Хонанда Лола Йўлдошева “Даракчи” таҳририятида меҳмон бўлиб, “Онлайн-Юлдуз” лойиҳасида иштирок этганидан хабарингиз бор. Хонанда бир соат мобайнида мухлисларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.
Жумладан “Қайнонангиз учун қандай келин бўлгансиз, жанжаллар ҳам бўлиб турганми?” деган саволга Лола:
“Қайнонам билан ўз тушунчамизда бир-биримизга яхши қайнона-келин бўлдик”,—дея жавоб берди.
Мухлислардан бири хонандага “Оилангизни сақлаб қолишга ҳаракат қилдингизми?”деган саволга у:
“Оилада туйғулар бўлсагина, унинг учун курашиш керак”, дея жавоб қайтарди.





