Японияда иш вақтида чарчоқдан вафот этган ходимларга товон пули тўлаш ҳоллари кўпайди, деб хабар беради Reuters.
Хусусан, иш вақтида вафот этган ходимларнинг қариндошлари иш берувчи устидан судга мурожаат этиш ҳолатлари бир йилда бир ярим минг марта кузатилган. Японияда ҳатто иш вақтида вафот этишни ифодалайдиган махсус термин ҳам бор. У “кароши” деб аталади.
“Мамлакат ҳукумати мазкур масалага жиддий ёндошмоқда. Асл муаммо иш соатларининг камайтирилиши билан боғлиқ. Бу масала тез орада ўз ечимини топади”,—дейди ҳукумат вакиллари.





