1

Концертларга чипта сотаётган Отажонов машҳур сулола вакилими?

ШОУ-БИЗНЕС 04.04.2016, 14:21
Теглар: Хонанда, Шоу-бизнес
Концертларга чипта сотаётган Отажонов машҳур сулола вакилими?

Хонанда Али Отажонов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида: “Бир бола Отажоновлар номидан фойдаланиб, Озодбек Назарбековнинг концертига сохта чипта сотиб юрган экан, ундан эҳтиёт бўлинглар”, деган мазмунда хабар қолдирди. Гап нима ҳақида кетаётганига аниқлик киритиш мақсадида “Дарё” нашри хонанда билан боғланди.

“Одамлар бир-икки телефон қилиб, ‘Отажоновларнинг номини сотиб, сохта билет сотиб юришибди’, деб айтишди. Бир бола: ‘Мен Ортиқ Отажоновнинг неварасиман, Али Отажоновнинг укасиман, исмим Нодир съёмкага боришим керак, ишим чиқиб қолди, арзон билетларимиз бор’, дея сохта билетлар сотиб юрган экан”, — деди Али Отажонов.

“У нафақат Озодбек Назарбековнинг концертига, бошқа концертга ҳам сохта билет сотганини эшитганман. Мен бу болани ҳали топганим йўқ, топган тақдиримда ҳам озгина гапиришим, тушунтиришим мумкин. Мақсадим, у болани ёмонлаб, орқасидан гапириш эмас, балки оддий халқ жабрланмасин, алдовга қолмасин, дейман. Отажоновларнинг ичида чиптафурушлар йўқ, ҳаммасининг ўзига яраша иши бор”, — дея қўшимча қилди хонанда.

Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
ФАРРУҲ ЗОКИРОВДАН ТАНҚИД ЭШИТГАН ВА ТОҲИР СОДИҚОВ ДУЭТ КУЙЛАШДАН БОШ ТОРТГАН УМИДАХОН

11.08.2017, 16:04

"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1