1

“Ислом давлати”нинг Алеплодаги портловчи қурилмалар ишлаб чиқариладиган заводи йўқ қилинди

ДУНЁ 04.04.2016, 15:41
“Ислом давлати”нинг Алеплодаги портловчи қурилмалар ишлаб чиқариладиган заводи йўқ қилинди

Сурия армияси Алепло шаҳри яқинида жойлашган “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига тегишли портловчи қурилмалар ва бошқа ҳарбий ускуналар ишлаб чиқарувчи ноқонуний заводни йўқ қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда

Ноқонуний завод жангарилар томонидан қўриқланар эди. Мазкур жойда топилган қолдиқлардан завод портловчи мосламалар ишлаб чиқариш билан шуғуллангани маълум бўлди.

“Биз уларни ҳар томондан қуршаб олдик, бироқ бу завод портловчи моддалар ишлаб чиқаришидан хабаримиз йўқ эди. Улар қаттиқ қаршилик кўрсатди. Жанглар бир неча кун давом этди”,—дейди ҳарбийлардан бири.

Зиддиятларга снаряд ўқининг лабораториядаги портловчи мосламаларни ҳаракатга келтириши оқибатида юз берган портлаш нуқта қўйди. 

Портлаш шу даражада кучли эдики, ҳатто завод лабораторияси жойлашган осмўпар бино қулаб кетишига бир бахя қолди.

Суриянинг энг йирик шаҳарларидан бири Алепло 2012 йилда террорчилар ҳужумига учраган. Ҳозирги кунга қадар қуроли тўқнашувларда шаҳар аҳолиси 2,5 миллион кишидан 1 миллион кишига камайди. Ҳозирги кунда шаҳарнинг бир қисми террорчилар томонидан назорат қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1