Хавфсизлик бўйича консультант лавозимида фаолият юритувчи британиялик Пол Прайс Domino's Pizza интернет дастуридаги техник хатоликни пайқади. Гап шундаки, бу техник хатолик туфайли фойдаланувчилар мунтазам равишда бепул пицца буюртма қилишлари мумкин.
Унинг айтишича, дастур мавжуд бўлмаган ҳисоб рақамларидан ҳам тўловларни қабул иқла бошлаган ва натижада у бир неча маротаба пицца буюртма қилиб, пулини тўламаган. Прайс пиццахонага қўнғироқ қилиб, унинг буюртмаси тайёр бўлганини сўрайди, ходимлар эса пицца унга етказиб берилишини маълум қилади.
Британиялик фуқаро аввалига пиццани пул тўламасдан олиш имконини топганидан хурсанд бўлади, кейинроқ эса виждони қийналиб, техник хатолик ҳақида маълум қилишга қарор қилади.
Курьер унга пиццани олиб келганида, Прайс техник хатолик ҳақида айтади ва унга нақд пул тўлайди.
Айни пайтда эса Domino's Pizza дастуридаги техник хатолик тузатилган. Domino's Pizza ходимлари техник хатоликни пайқаб, ўз вақтида уларга маълум қилган фуқарога миннатдорчилик билдирган.