АсосийJamiyat

Ўзбекистонда тез ёрдам бригадалари сони 2 685 тага етди

'Ўзбекистонда тез ёрдам бригадалари сони 2 685 тага етди'ning rasmi

Шошилинч тиббий ёрдам тизими (ШТЁТ) соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик ва ўта кучли ижтимоий аҳамиятга эга тузилма ҳисобланиб, сўнгги 4-5 йил ичида вилоят ва туманлардаги ихтисослашган марказлар филиаллари ва бўлимлардан иборат мазкур йўналишда аҳоли саломатлигини асраш, уларга сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Натижада аҳолига бепул узлуксиз тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати сифат жиҳатидан бутунлай янги босқичга кўтарилди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот котиби.

 Ўзбекистонда 205 та аҳоли пунктида РШТЁИМнинг субфилиаллари – шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, 1600 дан ортиқ тез тиббий ёрдам шохобчалари фаолият юритмоқда.

Биламизки, тўрт-беш йил аввал мамлакатимизда тез тиббий ёрдам хизмати сифати анчайин ночор ҳолда эди. Ўша вақтларда мазкур соҳа тиббиётнинг энг кўп танқидга учрайдиган, аҳолининг жиддий ва ҳақли эътирозларига сабаб бўладиган тизими бўлган.

Маълум бўлишича, мазкур тизимга қаратилган  эътибор натижасида бугунги кунда “Тез ёрдам” тизимида битта чақириққа дори-дармон учун 6 500 сўм маблағ ажратилмоқда. Бу рақам 2016 йилда атиги 500 сўмни ташкил қилган . Шу билан бирга, “Тез ёрдам” шахобчалари 800 тадан 1 666 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари 1 890 тадан 2 685 тага етди.

Шунингдек, бундан 4-5 йил аввал тез тиббий ёрдам бригадаларининг манзилга кечикиб бориши, машиналар, ёнилғи ва дори-дармонлар етишмаслиги одатий хол бўлган. Эътиборлиси, бугунги кунда мазкур соҳа мутлақо янги инновацион, сифат жиҳатдан юксак, барча халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган тизимга айланди.

Жумладан, бундан тўрт йил аввал юртимиз “Тез ёрдам” хизматида бор йўғи 24 та реанимобиль бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 435 тага кўпайтирилган. Бунинг натижасида тез тиббий ёрдамнинг кечикишлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайган. Чақириқларга етиб бориш вақти шаҳарларда ўртача 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқагача қисқарган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар