1

Пойтахтдаги университетлардан бирида “Ақлли синф” хонаси ташкил этилди

ЖАМИЯТ 06.04.2016, 11:46
Теглар: Университет, Таълим
Пойтахтдаги университетлардан бирида “Ақлли синф” хонаси ташкил этилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган “Ақлли синф” ўқув аудиторияси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Хонадаги 40 та планшет, электрон доска, проектор, қўлда бошқарилувчи сенсорли монитор, камера, овоз ёзиш ва сканер мосламалари дарс самарадорлигини оширади. Улар орқали ўқитувчи бир вақтнинг ўзида талабаларга индивидуал тарзда вазифалар бериши, уларнинг дарсга ёндашуви, вазифани қай даражада бажараётгани, муҳими, билимини баҳолаш имкониятига эга бўлади. Профессор-ўқитувчилар дарс ўтиш билан бирга талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичлари, фаоллигини бевосита кузатиб бориши учун алоҳида хона ҳам ташкил этилган.

“Ақлли синф”даги илк дарс инглиз тилида ўтилди.

– Аудиторияда кўргазмали воситалардан нусха олиб, электрон шаклда талабаларнинг почта манзилига юбориш, мониторга ёзилган ёзувларни хотирада сақлаб қўйиш, дарс жараёнини фото ва видеога олиш имконияти яратилган, – дейди университет корпоратив бошқарув кафедраси катта ўқитувчиси Дилором Бегматова. – Бунинг самарасида талабалар ўтилган машғулотни уйда ҳам қайта кўриб, мустақил ишлай олади. Ота-оналар ҳам интернет орқали дарсларни кузатиб бориши мумкин.

Тадбир доирасида таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш, таълим сифатини яхшилаш, амалиёт ва ўқув жараёни интеграциясини такомиллаштириш мақсадида “Ипотека-банк” билан ҳамкорликда “Инновацион банк ўқув хонаси” ҳам ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида университет педагоглари учун Германиянинг Бремерхафен университети профессори Вольфганг Лукас семинар-тренинг ўтказди. Унда замонавий педагогик технологияларнинг аҳамияти, соҳага мутахассислик ёндашуви, ўқув жараёнини ташкил этиш, ахборот технологияларидан фойдаланишнинг зарурати каби йўналишларда маълумотлар берилди.

Шарҳлар

Ҳиндистон Ўзбекистон таълим соҳаси учун 448 млн. доллар ажратадиган бўлди  

14.12.2021, 08:35

Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабҳатларнинг учрашувида маълум қилинди.Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хабар...
Ўзбекистонда 51 та мактабда таълим қирғиз тилида олиб борилади. Улар учун қирғиз тилида дарсликлар чоп этилади

14.07.2021, 17:15

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раҳбари Раҳматулла Жабборов АОКАда бўлиб ўтган брифингда Марказ фаолияти ҳақида маълумот берди.Ўзбекистонда 300 минг  нафар  қирғизлар истиқомат қилади. Бугунги кунга...
Шерзод Шерматов: Ҳалигача эскича ишлашни қўмсаётган раҳбарлар учраб турибди

06.11.2018, 13:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.Халқ...
Ўқитувчи бой бўлса, олим кўпаяди, шифокор бойиса...

22.06.2018, 14:01

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Мазкур қарор лойиҳаси кенг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1