АсосийJamiyat

Қашқадарёда ўтган саккиз ойда 19 мингга яқин турар ва нотурар жойларга кадастр ҳужжати тайёрлаб берилди

'Қашқадарёда ўтган саккиз ойда 19 мингга яқин турар ва нотурар жойларга кадастр ҳужжати тайёрлаб берилди'ning rasmi

Давлат кадастлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 2021 йилнинг шу даврига қадар 18 722 та турар ва нотурар жойларга кадастр паспорти тайёрланди, дея хабар бермоқда Кадастр бошқармаси Aхборот хизмати.

Шунингдек, вилоятда 21 140 та кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимлар давлат рўйхатидан ўтказилган.  

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун  тадбиркорларга  789 та 33,23 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалар  “ЕРЭЛЕКТРОН” автоматлашган ахборот тизими орқали электрон аукцион савдосида сотилган.

    Бошқа янгиликлар