АсосийJamiyat

Тошкентдаги мактаблардан бирида намунали тиббиёт хонаси ташкил этилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Соғлом она ва бола йили ҳамда Жаҳон саломатлик кунига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди. 

Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида соғлом оила қуриш, гўдакларнинг соғлом туғилиши, уларни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Қўмита томонидан таълим масканларида тиббиёт хоналари ташкил этилиб, зарур жиҳоз ва тиббий ускуналар билан таъминланмоқда. Мазкур тиббиёт хоналари ўқувчилар ва мактаб педагогик жамоасига бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш, тиббий маданиятни юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда. 

Тадбир доирасида Миробод туманидаги 57-ихтисослаштирилган мактабда намунали тиббиёт хонасининг очилиши бўлиб ўтди. 

“Саломатлик ҳар бир инсон учун тенгсиз бойликдир”, – дейди мактаб директори Светлана Железнякова. – Мактабимизда ақлий ривожланиши, таянч-ҳаракат аъзоларида хасталиклари бўлган болалар билим олади. Янги ташкил этилган тиббиёт хонаси уларнинг саломатлигини доимий назорат этиб боришда муҳим аҳамият касб этади.

Бошқа янгиликлар