Ҳиндистонда Air India авиакомпанияси учувчиси ўзининг яқин ҳамкасбисиз парвозни амалга оширишдан бош тортди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Самолёт учувчиси ўзи истаган шериги билангина парвозни амалга ошириш ҳақидаги талаби туфайли рейс икки соатча ушланиб қолди. Ченнайдан Малага учиши керак бўлган самолёт бортида 110 киши бўлган. Инжиқ учувчининг исми-шарифи ошкор этилмаяпти. Бироқ у охир-оқибат севимли ҳамкасби билан биргаликда парвозни амалга оширишга муваффақ бўлди. Аввал учувчига у бирга учишни истаган ходим бошқа рейсга тайинланганини айтишди. Бироқ учувчи агар унинг талабини бажаришмаса, соғлиги ёмонлашганини маълум қилиши ва уйига кетиши билан таҳдид қилди. Ҳатто маълум муддатдан сўнг касаллиги ҳақида рапортни ҳам тақдим этди.
Air India авиакомпанияси эса вазиятни изоҳлашни истамаган.