1

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг йигирма саккизинчи мажлиси Тошкентда ўтди

ЖАМИЯТ 09.04.2016, 10:47
Теглар: Тошкент
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг йигирма саккизинчи мажлиси Тошкентда ўтди

Тошкент шаҳрида 2016 йил 8 апрель куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Қозоғистон Республикаси раислигида ташкил этилган мажлисда Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирок этди. 

Мажлисда ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2013-2015 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш якунлари ва ШҲТ МАТТ Кенгаши қарорлари ижроси муҳокама қилинди. ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ШҲТ МАТТ Кенгашининг мазкур халқаро тузилманинг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси лойиҳаси маъқулланди. ШҲТ МАТТ фаолияти терроризм, сепаратизм ва экстремизм каби ҳозирги кундаги таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш борасидаги талабларга жавоб бериши таъкидланди. 

ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг интернет тармоғидан терроризм, сепаратизм ва экстремизм мақсадларида фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Хитой Халқ Республикасида ўтказилган “Сяминь – 2015” биргаликдаги ўқув машқлари якунларига юқори баҳо берилди. 

Мажлис иштирокчилари ҳозирги кундаги таҳдид ва хавф-хатарлар, жумладан, халқаро террористик ташкилотлар томонидан бўлаётган хуружларга қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар юзасидан келишиб олди. Шунингдек, аҳоли ўртасида диний-экстремистик ғояларга қарши иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган ишларни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди. 

2016 йилнинг IV чорагида ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар делегациялари иштирокида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган тўртинчи илмий-амалий конференцияни ўтказишга келишилди. 

2014 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш котибияти билан расмий алоқалар ўрнатган эди. Мажлисда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасида шерикликни йўлга қўйиш мақсадида ШҲТ МАТТ ва ушбу ташкилот ўртасида ҳамкорликни назарда тутувчи ҳужжатлар лойиҳалари маъқулланди. 

ШҲТ МАТТ фаолиятини ривожлантириш ва ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун мазкур давлатлар ваколатли органларининг қатор ходимлари ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитасининг масъул ходимлари рағбатлантирилди. 

ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси фаолиятини ташкилий ва кадрлар билан, молиявий таъминлаш, ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга доир масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. 

ШҲТ МАТТ Кенгаши мажлиси ишчанлик ва амалий руҳда ўтди.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1