1

Муслимбек Йўлдошев марҳум ҳамкасблари Раҳматилла Мирзаев ва Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига ёзган шеърини эълон қилди

ЖАМИЯТ 09.04.2016, 11:25
Теглар: Ижтимоий тармоқлар, Интернет, Facebook
Муслимбек Йўлдошев марҳум ҳамкасблари Раҳматилла Мирзаев ва Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига ёзган шеърини эълон қилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли сухандон Муслимбек Йўлдошев  Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига марҳум ҳамкасблари хотирасига бағишлаб ёзилган шеърини эълон қилди.

Сухандон марҳум ҳамкасби ва яқин дўсти Абдўмумин Ўтбосаровнинг вафот этганига бугун 100 кун тўлганини маълум қилиб, қуйидаги бағишловида уни ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритган Ўзбекистон халқ артистлари Мирзоҳид Раҳимов, Абдумўмин Ўтбосаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўктам Жобиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Даврон Зуннунов, сухандон Ҳалима Юсуповани  хотирлади.

“Бугун, Абдумўмин вафот этганига юз кун бўлди! Юз кун... Ёлғизликнинг юз куни... 

Оллоҳ ўз раҳмати ила чўлғаган бўлсин, Фирдавс боғларида қўним топган бўлгин, илоҳим!”,—деб ёзади Муслимбек Йўлдошев.

Яна қайтар гулгун баҳорлар,
Қайтмас менинг қадрдонларим. 
Бу гуллар дилимга озорлар,
Қайда отам, онажонларим.
Новдаларда яшнаган бодроқ,
Чаккамда оқ, дил фиғонларим.
Учиб тушган ҳар бир гуляпроқ,
Яқинларим, жигаржонларим.
Бошим узра визиллар варрак,
Чайқалади бирга қонларим.
Бу - кетганлар руҳидан дарак,
Бевақт кетган дўст ёронларим.
Югургилар бузиб оламни,
Кўзим нури болажонларим.
Эшитмайди кўнгил ноламни,
Қўмсаганим гулхандонларим.
Армон бу бир тўлмас тубсизлик,
Етмас унга дил вайронларим.
Кенгаймоқда ҳар кун ёлғизлик,
Кўпаймоқда ғуж армонларим.
Қандай лобар, қанчалар латиф,
Чеҳрангиз хуш, ўт забонларим. 
Қай маконни шодон гуллатиб,
Юрибсизлар сухандонларим?
Абдумўмин ва Раҳматулло,
Уста Ўктам ва Давронларим.
Ҳалима, Мирзоҳид, ё, оллоҳ,
Қайда бирга бўлган онларим?
Қайтаверар бу баҳор гулгун,
Қайтаверар, келмай қолмайди. 
Аммо қайтмас, кетганлар буткул,
Ўксик дилим энди тўлмайди.
Сизлар билан эди шодлигим,
Сизга эди обрў, шонларим. 
Сизсиз татирмикин борлигим,
Кўп соғиндим, асл жонларим.
Яна қайтар гулгун баҳорлар...
Қайтмайсиз а, қадрдонларим?

Шарҳлар

Facebook Россияда жаримага тортилди

26.12.2021, 01:35

Москва халқаро суди Meta платформаси (собиқ Facebook)га катта миқдордаги жаримани қўллади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. Маълум қилинишича, Meta платформаси Россия Федерациясида тақиқланган маълумотларни ўчирмагани учун...
"Facebook" Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

01.12.2021, 23:40

Ўзбекистоннинг AҚШдаги элчиси Ж.Вахабов «Facebook» компанияси бўлими директори Энди О'Коннелл билан учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилди.Интернетда, хусусан, «Facebook», «Instagram» ва «WhatsApp» платформалари орқали...
Facebook тармоғи ишламай қолди. Бу Цукербергга қимматга тушди

05.10.2021, 10:21

Facebook компанияси  худди шу номдаги ижтимоий тармоқ, шунингдек Instagram и ва WhatsApp юкланмаларининг барча сервисларида узилиш рўй берганини тасдиқлади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда. Downdetector.com маълумотларига...
Ўзбекистонда баъзи ижтимоий тармоқлар вақтинча чекланди. Улар орасида Twitter, TikTok ва “ВКонтакте” ҳам бўлиши мумкин

02.07.2021, 17:11

“Ўзкомназорат” Ахборот хизмати хабарига кўра, айрим ижтимоий тармоқлар фаолияти Ўзбекистон ҳудудида чекланди.Хабарда айтилишича, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1