Хонанда Муниса Ризаева Instagram ижтимоий тармоғида анча фаол санъаткорлардан бири. У деярли ҳар қадамини суратга олиб, уни мухлислари билан бўлишади.
Яқиндагина у жарроҳлик амалиётини ўтказгани сабаб, шифохонада эканлигини билдириб, сурат жойлаштиргани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча хонанда “Тож” гуруҳи яккахони Тоживой Шукуровнинг хонадонида меҳмон бўлганини билдириб, таклиф учун ҳамкасбига миннатдорчилик билдириб, сурат жойлади.
“Таклиф учун катта раҳмат, Тоживой ака! Мне было безумно приятно!!! Спасибо за приглашение”, дея изоҳлади хонанда суратни.
Суратни мухлислардан бири:
“Шу санъаткорларга рус тилида гапириш ‘мода’ми ёки ўзбек тилини билмайсизларми ростанам..” дея изоҳлади.
Мазкур изоҳ Мунисани жиғибийрон қилди. Буни хонанданинг мухлисга жавобидан билиш қийин эмас:
“Сиз ўзбек бўла туриб, Россияда нима қилиб юрибсиз? Сизга нима қайси тилда гаплашяпман? Хоҳлаганимни қиламан. Тушунтира олдимми?”
12.10.2021, 12:36
Хоразмда “Instagram”даги расмларни ўчириш учун 5 000 доллар сўраган шахс ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. С.нинг номига очилган...08.01.2021, 10:17
Хонанда Муниса Ризаева турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram саҳифасида мухлислари билан бўлган жонли савол-жавоб эфири чоғида маълум қилди. Хонанадага ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бир қанча...17.10.2020, 15:59
Freedom House интернет эркинлигига оид анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 100 баллдан 27 балл тўплаб, 65 давлат ичидан 57-ўринда қайд этилган.Тадқиқотчилар интернетдаги эркинликка...13.03.2020, 18:21
Муниса Ризаева ўз инстаграмдаги саҳифасида видеомурожаат жойлаштирди. Унда хонанда мухлислари уни товламачиликда айблашаётганлигини айтмоқда. Бу ҳақда ҳонанданинг интаграм саҳифасига илова қилиб Аниқ.уз хабар берди.Хонанда ва...