АсосийDunyo

Петербург ҳарбий госпиталидан икки ҳамширанинг жасади топилди

Санкт-Петербург округ ҳарбий госпитали руҳий касалликлар бўлимида даволанаётган уч бемор икки ҳамширани ўлдириб, воқеа жойидан яширинган. 

Округ қўмондонлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда гумонланувчиларни қидириб-топишга киришди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Воқеа сешанба, 12 апрелга ўтар кечаси рўй берган. Шаҳар марказида жойлашган Соловьев номли 442-округ ҳарбий клиник госпиталининг руҳий касалликлар бўлими ҳудудидан тунгги соат 00:30 да икки ҳамширанинг жасади топилган.

Даволанаётган уч нафар ҳарбий хизматчи ҳам йўқолган. Гумон қилинаётганлар оддий аскарлар Давид Зиганшин, Александр Томскийлар ва ҳарбий-космик академияси курсанти Степан Даценколардир. Улар ҳарбий кийимда бўлишган. 

Уларни қидириб топиш учун Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург ИИБ барча шахсий таркиби сафарбар қилинган. Меҳмонхона, ётоқхона, ижара уйлар ва вокзалларни ялпи текширувдан ўтказиш кўзда тутилган.

Бошқа янгиликлар