АсосийJamiyat

Самарқандда 16 ёшли ўсмир қўшнисининг Nexia автомобилини олиб қочди

Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани ИИБ навбатчилик қисмига Заркент қўрғонида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг Nexia русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матубот хизмати хабар бермоқда
 
Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини уйи олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Гужумсой маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс шу туманда яшовчи 16 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар