Ўтган ҳафта мобайнида Республика ҳудудида 113 та ёнғинлар қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ёнғинларда 342 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 674 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаро Б.Усмоновнинг уйида сигарета чекишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 1,5 кв. метр майдонда ўрин-кўрпаси ёниб зарарланган.
Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи фуқаро У.Раметовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи фуқаро Қ.Қаххоровнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 110 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.