Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи ЙТҲга учради. Оқибатда у ва унинг ёнида бўлган йўловчи вафот этди.
ЙҲХББ ҳолат тафсилотларини баён қилди. Унга кўра, бугун, 10 октябрь куни соат 21:00 ларда, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Ш.Н. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган "Анжир" ресторани рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотади.
Оқибатда йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига бориб урилади.
Таъкидланишича, тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин бартараф қилинган.
"Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Ш.Н. ва бир нафар йўловчи вафот этди. Икки нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилди",- дейилади хабарда.
Шу ўринда, барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишлари сўралмоқда.






