Тошкентда валютани ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Тошкент вилоят бошқармаси томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишини олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.У. ва Ў.М.лар валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, жами 10 000 АҚШ долларини фуқаро Д.га 107,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.