АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев янги тизим сифатида жорий этилган “ҳоким ёрдамчилари”нинг вазифаларини тушунтирди

'Шавкат Мирзиёев янги тизим сифатида жорий этилган “ҳоким ёрдамчилари”нинг вазифаларини тушунтирди'ning rasmi

Айни пайтда Қашдараё вилоятида бўлиб турган ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев янги тизим сифатида жорий этилган “ҳоким ёрдамчилари” лавозимлари эгаларининг вазифаларини тушунтириб ўтди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. 

Бу лавозим  ҳудудлардаги кичик тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш ва камбағалликни қисқартириш учун жорий этилади. Улар кредит ва субсидия бериш, маҳалладаги томорқа ва бўш ерлардан самарали фойдаланиш, кооперациялар ташкил қилиш бўйича аҳолига кўмаклашади.

Уларнинг ўз “бюджети” бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқлари берилади.

Имтиёзли кредит ва субсидия оладиган аҳоли ва ишсиз фуқаролар билан камбағалликдан чиқиш ва кўпроқ даромад олишга ундайдиган “ижтимоий шартнома” тузишга ҳам ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади.

Ёшларни “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига қўйишдан олдин, 2 ой давомида янги тизим асосида ишлашга ўқитамиз, 2-3 йил маҳаллада ишлаб, ўзини кўрсатганларини келгусида раҳбарлик лавозимларига қўямиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар