АсосийJamiyat

Навоийда Политехника университети ташкил қилинади. Ёшлар шу йўналишда мономарказларда ҳам ўқитилади

'Навоийда Политехника университети ташкил қилинади. Ёшлар шу йўналишда мономарказларда ҳам ўқитилади'ning rasmi

Навоий шаҳрида бўлиб ўтаётган йиғилишда ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятини ҳар томонлама ривожлантиришнинг 5 йиллик дастури ҳақида нутқ сўзламоқда.

“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг маълум қилишича, амалдаги давлат раҳбарининг маърузасидан олий ва ўрта-махсус таълим масалалари ҳам ўрин олди.  

Вилоятда саноат тармоқлари эҳтиёжини қондириш учун келгуси беш йилда Навоий вилоятида 12 минг олий, ишчи касблар бўйича 40 минг ўрта маълумотли мутахассисларга талаб бўлади. Шу сабабли, Навоий вилоятини муҳандис мутахассисларни тайёрлаш бўйича республика марказига айлантирилади.

Бунинг учун:

Навоий кончилик институти негизида, қарийб 15 минг талабани ўқитадиган Политехника университети ташкил этилади. Ушбу олийгоҳда, нуфузли хорижий университетлар билан қўшма дастурлар, замонавий лабораториялар, жаҳоннинг етакчи олимлари иштирокида амалий-инновация марказлари фаолият олиб боради.

Навоий давлат педагогика институти қувватлари қўшимча 6 минг ўринга кенгайтирилади.

Натижада, вилоятда 20 та янги йўналишлар очилиб, олий таълим билан қамров даражаси 37 фоиздан 60 фоизга етади.

Аҳолини касб-ҳунарга ўқитишнинг ҳам, мутлақо янги тизими ташкил этилади. Бунда:

вилоятдаги 60 та касб-ҳунар мактаби ва марказлари, мономорказ ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлайдиган Навоий кон-металлургия комбинати ва “Навоийазот”га бириктирилади.

Вилоятдаги Мономарказда мураккаб ускуна оператори, технолог, кончи, лаборант ва юқори технологиялар соҳасидаги бошқа йўналишларга ўқитилади.

Бундан ташқари, Навоий кон-металлургия комбинати томонидан “Бизнесга кўмаклашиш маркази” ташкил этилиб, тадбиркорлар бизнес юритишга ўргатилади.

Умуман, вилоятда келгуси беш йилда 60 мингга яқин ишсизлар ва ёшлар касб-ҳунар ва бизнес кўникмаларига эга бўлади.

    Бошқа янгиликлар