Непалнинг шимолий-ғарбида Карнали вилоятининг Мугу туманида автобус ҳалокати оқибати камида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC News нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, автобусда 40 дан ортиқ йўловчи бўлган. автобуснинг ғилдираги ёрилиб кетган ва ҳайдовчи бошқарувни издан чиқариши оқибатида жарликга қулаган.
Манбада айтилишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияи Ҳиндистондан келган талаба ва мигрантлар бўлган. Жароҳат олганлар касалхоналарга жойлаштирилган. Уларнинг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади






