АсосийDunyo

Швеция шимолида қочоқлар оммавий равишда жанжал кўтарди

Швеция шимолидаги Буден шаҳридаги муҳожирларни жойлаштириш билан шуғулланувчи марказда 60 га яқин қочоқлар оммавий равишда тўполон кўтаришди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Тўполон маҳаллий вақт билан соат 8: 00да бошланган. Полициянинг маълумот беришича, жанжал мазкур марказда яшовчи муҳожирларнинг даҳанаки жангидан келиб чиққан. Ҳар бир одамнинг ўз тарафдорлари бўлганидан жанжал катталашиб, 60 га яқин одам тўполонга аралашиб кетган. Полициячи Томас Шеуфеленинг айтишича, полиция ходимлари муҳожирларни тинчлантиришга ҳаракат қилган, аммо кучлари етмагандан кейин ўзлари қочишга мажбур бўлган ва полициядан қўшимча куч юборишни сўраган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб келиб, жамоат тартибини сақлашган.

Тўполон сабабчиси бўлган эркак маст ҳолатда бўлган. Полициячилар яна кимлар тўполон кўтарилишига сабабчи бўлганлигини аниқлашмоқда. Тўполончиларга нисбатан жаҳолат ва маданиятсизлик айблари қўйилиши мумкин. Қочоқлар сақланадиган лагерларда бундай тўполонлар кўтарилиши янгилик эмас. Март ойининг ўрталарида Бреннберг шаҳрида содир бўлган жанжалда 40 киши иштирок этган бўлиб, полиция уларни тинчлантирган эди.

Европа мамлакатларида жойлашган қочоқлар лагерида оммавий тўполонлар одат тусига кириб қолган. 30 март куни Грециянинг Пирей шаҳрида жойлашган қочоқлар лагерида афғон ва суриялик муҳожирлар ўртасида ҳам катта жанжал кўтарилган. Голландиянинг Розмален шаҳрида 27 январда 100 кишидан иборат одам жанжал қилган бўлса, ўтган йили Финляндиянинг Лахти шаҳридаги “Хеннала” қочоқлар лагерида ҳам катта тўполон кўтарилган.

2015 йилда Евроиттифоқда миграция инқирози шиддат билан ривожланди. 850 мингдан иборат қочоқлар Греция, шу жумладан Туркия, Эгей денгизи орқали йўлга чиқишган. Евроиттифоқ ҳудудига миллиондан ортиқ муҳожир кириб келган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар