1

Пластик жарроҳликка ружу қўйган бразилияликнинг бурни қўпорилиб кетди

ДУНЁ 15.04.2016, 16:50
Пластик жарроҳликка ружу қўйган бразилияликнинг бурни қўпорилиб кетди

Кен номли қўғирчоққа ўхшаш учун пластик жарроҳликка 430 минг доллар пул сарфлаган бразилиялик Родриго Алвеснинг бурни муваффақиятсиз равишда ўтказилган пластик жарроҳликдан сўнг унинг юзида некроз (терининг ўлиши) кузатилган ва бурни жойидан кўчган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

32 ёшли Родриго 2004 йилдан бери 42 маротаба пластик жарроҳликни бошидан ўтказган. Родриго Алвес Лондонда яшайди. 2016 йилнинг февраль ойида бурнини пластик жарроҳлик қилдирганидан кейин, маълум муддат ўтгач, бурнининг атрофида ёриқ пайдо бўлган ва шифохонага ётқизилган. Алвеснинг аҳволини енгиллаштириш учун Британия тиббиёт ходимлари қандай қарорга келгани ҳозирча номаълум.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1