1

Жеймс Кэмерон “Аватар”нинг яна 4 қисмини суратга олишга сўз берди

ДУНЁ 15.04.2016, 17:20
Жеймс Кэмерон “Аватар”нинг яна 4 қисмини суратга олишга сўз берди

Режиссёр Жеймс Кэмерон “Аватар” фантастик фильмининг давоми бўлган 4 қисмини суратга олишни режалаштирган. У бу ҳақда Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилган Cinema Con анжуманида айтиб ўтди. Жеймс Кэмерон “Аватар”ни трилогия доирасига сиғмаганлиги учун буюк эпопеяга айлантиришни ният қилди, деб хабар берди  “Lenta.ru” нашри.  

“Агар уч фильм билан чекланиб қоладиган бўлсак, тарихни қашшоқлаштириб қўямиз. Сўнгги йилларда энг сара сценарийнавислардан иборат гуруҳ билан иш олиб бормоқдаман. Улар коинотни ривожлантириб, янгидан-янги қаҳрамонларни, жонзотларни, янги оламларни ва маданиятларни дунёга келтирмоқда. Тўрт фильмнинг ҳар бири алоҳида, мустақил воқеаларни акс эттирса-да, улар битта сюжет чизиғига бирлашади. Фильм 2018, 2020, 2022 ва 2023 йилларда экран юзини кўради”, – деб изоҳ берди Кэмерон.

Илгари Кэмерон “Аватар”нинг яна икки қисмини суратга олиб, 2017 йилда кинотеатрларда намойиш этишни кўзда тутган бўлса-да, аммо премьера бошқа пайтга кўчирилди.

2009 йил декабрда илк маротаба экранга чиққан “Аватар” фильми ҳалигача дунё кинематографияси тарихидаги энг кассабоп фильм бўлиб қолмоқда. Жеймс Кэмерон бу фильм прокатидан 28 миллион доллар даромад олган. Сэм Уортингтон ва Зоя Салданлар бош ролни ижро этган бу фильмда кўплаб иннавацион усуллардан, шу жумладан ҳаракатларни эгаллаш технологиясидан унумли фойдаланилган.   

Бу фильм “Оскар”нинг 9 номинациясида иштирок этиб, учта — “Энг яхши операторлик иши”, “Энг яхши визуал эффектлар” ва “ Энг яхши постановкачи рассом иши” каби учта мукофотни қўлга киритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1