1

Ставрополда полициячилар билан бўлган отишмада икки жангари йўқ қилинди

ДУНЁ 16.04.2016, 11:36
Теглар: Жангари
Ставрополда полициячилар билан бўлган отишмада икки жангари йўқ қилинди

Россиянинг Ставрополь ўлкасида федерал куч ходимлари билан бўлган отишмада икки жангари йўқ қилинди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Воқеа Ставрополь ўлкасининг Курск туманида рўй берди. Серноводское номли аҳоли яшайдиган пунктдан тўрт километр узоқликда жойлашган автойўлда полициячилар Lada Priora автомобилини тўхтатишга уринган. Аммо автомобилда ўтирган шахслар полициячиларга қарата Калашников автомати ва Макаров пистолетидан ўт очган. Полициячилар ва жангарилар ўртасида отишма бошланиб кетган, оқибатда икки жангари ҳалок бўлган. Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи ва сапёрлар иш олиб бормоқда. Жангариларнинг шахси аниқланган, улар Астемир Бесленеев ва Рашид Устархановлар эканлиги маълум бўлган. 

“Отишма вақтида полициячиларга, тинч аҳолига тан жароҳати етказилмаган”, – деб маълумот берди ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими.

Шарҳлар

​Филиппин жанубида жангарилар мактабга ҳужум қилди

21.06.2017, 10:29

Филиппин жанубида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан яқин алоқада бўлган жангарилар мактабга ҳужум қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри. Полиция берган маълумотга кўра, жангарилар ўқувчиларни...
​Сомалидаги отишмада 6 киши ҳалок бўлди

29.05.2017, 16:39

Сомалининг Абуд-вак шаҳрида жангарининг ўқ узиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.Нашр берган маълумотга кўра, жангарининг қўлида Калашников...
​ФҚБ ходимаси “Ислом давлати” жангарисига турмушга чиқди

02.05.2017, 15:15

АҚШ ФҚБ ходимаси, таржимон вазифасида ишлаган Даниэла Грин 2014 йилда Сурияга бориб, “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти жангариси Денис Куспертга турмушга чиққан, деб хабар берди...
​Америкалик эркак туғилган кунни нишонлаётган одамларга қарата ўқ узди

02.05.2017, 10:56

Американинг Сан-Диего шаҳридаги уйлардан бирида бассейн атрофида туғилган кунни нишонлаётган одамларга қарата номаълум шахс ўқ узди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри. Оқибатда бир киши ҳалок...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1