“Уммон” гуруҳининг “Йўқ” , Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Омадим келмади” клипларидаги иштирокидан сўнг танилган актриса, “Эътироф-2015” мукофоти совриндори Юлдуз Ражабова “7х7” газетасига интервью берди.
“Фалсафий фильмда суратга тушиш ниятим бор. Инсонни чуқур ўйга толдирадиган, жамиятдаги муаммоларга ечим излайдиган фильмни томошабин ҳам кутяпти”, – дейди актриса.
Шахсий ҳаётдаги келгусидаги режалари ҳақида эса у шундай дейди:
“Ошиқлар кўп...Касбимни ҳурмат қиладиган инсон билан оила қуришни истайман. Оиласи мустаҳкам, ишбилармон аёлларга ҳавасим келади”.