1

Хитойлик 3 ёшар болакайнинг бувисини полиция ходимларидан ҳимоялагани барчани лол қолдирди(ВИДЕО)

ДУНЁ 16.04.2016, 14:30
Хитойлик 3 ёшар болакайнинг бувисини полиция ходимларидан ҳимоялагани барчани лол қолдирди(ВИДЕО)

Бувисини полициячилардан ҳимоя қилган довюрак болакай барчани лол қолдирди, деб ёзади Tengrinews.kz. Кўчада ноқонуний савдо билан шуғулланаётган кекса ёшли аёлга полиция ходимлари томонидан чора кўрилаётган бир вақтда 3 ёшли болакай қўлида темир билан ҳайдашга тушди.

Вазифаси ана шундай ҳолатларни бартараф этишдан иборат бўлган полиция ходимлари боланинг “Менинг бувимга тегмаларинг, кетларинг!”, деган ҳайқириғидан ўзлари ҳам таъсирланишди. 

Полициячилардан бири уни алдаб-сулдаб четга олиб кетмоқчи бўлганда ҳам болакай таслим бўлмади, у бувисини “ҳафа қилаётганларга” куч ишлатиб бўлса ҳам ҳимоя қилишга тайёр эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1