АсосийDunyo

Германияга бир кунда ўрта ҳисобда 190 нафар қочоқ кириб келади

Йил бошидан бери, Германия федерал полицияси 110 минг нафар қочоқнинг бошпана сўраб келганини маълум қилган, деб хабар берди “Тass.ru” нашри. Германияга апрель ойининг бошидан 2,6 минг қочоқ кириб келган бўлиб, бу кунига ўрта ҳисобда мамлакатга 190 нафар қочоқнинг кириб келишига тўғри келади. Бу ўтган йилгига қараганда қочоқлар сони 1 миллион кишига ошганини кўрсатади.  

Анча вақтгача қочоқлар назоратсиз равишда Туркия орқали Грецияга кириб келган эди. Шундан кейин Евроиттифоқ Анқара билан қочоқларни орқага қайтариш масаласини кўриб чиқиб, махсус лагерларга жойлаштиришга келишди. Бу мақсадни амалга ошириш учун Евроиттифоқ жанубий қўшнисига 6 миллиард евро ажратди.

Аммо бугунга келиб, экспертлар қочоқларнинг Африка давлатлари орқали Европага кириб келишидан хавфсирашмоқда. Бундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида Евроиттифоқ Африка қитъаси ҳукумат вакиллари билан ҳам битим тузишни режалаштирмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар